Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 13/09/2022 РОСКИНО раҳбари Инна Шалито: «Ўзбекистон тимсолида кучли минтақавий ҳамкорни кўрамиз!»
РОСКИНО раҳбари Инна Шалито: «Ўзбекистон тимсолида кучли минтақавий ҳамкорни кўрамиз!»

«Ўзбекфильм» киноконцерни кичик павильонида «ШҲТ кино кунлари» ҳамда ШҲТ мамлакатлари кинофорумининг тантанали очилиши ўтказилди. Тантанада «Роскино» раҳбари Инна Шалито иштирок этди. 

«Биз кинофестиваль доирасида ўтадиган Россия киноси кунларини «Russian film festival» бренди остида ўтказамиз, - дейди Шалито. – Мазкур тадбирда биз

«Жаноб Нокаут», «Қарол», «Нотаниш одам портрети», «Қатъий тартибли ота-оналар» фильмларини намойиш этамиз». 

РОСКИНО раҳбари ҳамкорликдаги кинолойиҳалар хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

«Ўзбекистонлик киноусталар билан ҳамкорликда яратилган «Қуёш таъми», «Барон 2. Соғинч», «Парининг совғаси», сингари бир қатор фильмлар ҳам ушбу кинофестиваль доирасида намойиш қилинади. Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан бу борада ҳамкорликни ривожлантираётгани барчамизни қувонтиради. Биз Ўзбекистон тимсолида ишончли ҳамкорни кўрамиз ва ўзбек ҳамкасбларимиз билан келгусида жуда кўп лойиҳаларни ишга туриширамиз» деди Инна Шалито.

Эслатиб ўтамиз, «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали жорий йилнинг 13-18 сентябрь кунлари ўтказилиши кутилмоқда. Унда дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан 500 га яқин киноижодкорлар иштирок этмоқда. Кинофестиваль доирасида 150 дан ортиқ бадиий, ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлар намойиш қилинади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг