Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 08/11/2021 Росатом 10 ноябрь куни бутунжаҳон фан куни муносабати билан global Atomic Quiz ўтказади
Росатом 10 ноябрь куни бутунжаҳон фан куни муносабати билан global Atomic Quiz ўтказади

Фойдани завқ билан бирлаштиришни, вақтингизни чоғ ўтказишни ва шу билан бирга дунё атом даражасининг қандай ишлашини ўрганишни хоҳлайсизми? Атомлар ҳамма жойда мавжуд - бизнинг уйларимизда, биз фойдаланадиган технологияларнинг марказида, атрофимиздаги табиатда ва ҳатто коинотда, улар коинотимиз ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Росатом яна бир бор барчани 10 ноябрь куни 24 соат давомида иштирокчилар учун очиқ бўлган Global Atomic Quiz онлайн викторинасида ўз билимларини синаб кўришга таклиф қилади.

 Global Atomic Quiz - бу Росатомнинг йиллик халқаро таълим лойиҳаси бўлиб, Жаҳон фан кунига бағишланади. Ўтган йили ушбу ташаббус дунёнинг 70 дан ортиқ давлатидан 12 мингдан ортиқ иштирокчини бирлаштирган. Иштирокчиларни бу йил янги синов кутмоқда, бироқ лойиҳанинг вазифаси ўзгаришсиз қолмоқда: ядро технологиясининг кундалик ҳаётдаги аҳамияти ва сайёрамизни асраб-авайлашда атом энергетикасининг ролини таъкидлаш.

Викторинада иштирок этиш учун сиз махсус яратилган quiz.atomforyou.com сайтига киришингиз керак. Иштирокчилар турли қийинчилик ва мавзулардаги 15 та саволга жавоб бериб, викторинани якунлаш учун бутун кунга эга бўладилар. Саволлар икки тоифага бўлинади: талабалар (11-16 ёш) ва катталар (17 ёш ва ундан юқори). Викторина 11 тилда: инглиз, рус, турк, араб, испан, португал, фин, венгрия, бенгал, ветнам ва ўзбек тилларида тақдим этилади. Лойиҳа Россиянинг «Naked Science» илмий-оммабоп лойиҳаси яратувчилари билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Викторина натижасида ҳар бир иштирокчи дарҳол шахсийлаштирилган рақамли сертификат олади, уни юклаб олиш ва чоп этиш мумкин. Бундан ташқари, бу ҳақида ижтимоий тармоқларда дўстлар билан бўлишиш мумкин. Бироқ, бу йил совринлар юқорироқ. Саволларнинг максимал сонига тўғри жавоб берган иштирокчилар ҳақиқий ноёб совғаларни ютиб олиш имкониятига эга бўладилар. Мактаб ўқувчилари «Smart Holidays» халқаро лагерининг сменаларидан бирида қатнашиш учун пуллик ваучер, катталар эса замонавий Россия атом электр станцияларидан бирига экскурция олишлари мумкин. Атом саноатининг ёш вакиллари учун махсус мукофот келаси йили Сочида бўлиб ўтадиган Халқаро ёшлар ядро конгрессига (IYNC 2022) пуллик саёҳатдир. Барча совринларни топшириш тадбирлар 2022 йилда ташкил этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг