Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 28/01/2019 Роберто Карлос: Ўзбек футболи ривожига хисса қўшишга тайёрман
Роберто Карлос: Ўзбек футболи ривожига хисса қўшишга тайёрман

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос Тошкентга келди. Бразилиялик жаҳон чемпиони Тошкент шаҳрида турли тадбирларда иштирок этди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, афсонавий футболчи иштирокида Ўзбекистон футбол ассоциацияси майдонида мастер-класс ташкил этилди. Кейин шу ернинг ўзида фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди. Учрашув 10 дақиқадан 2 та тайм давом этди. Роберто Карлос ҳар иккала жамоа таркибида битта таймдан майдонда тўп тепди.

Шундан сўг Карлос А.П.Хлебушкина номидаги Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ердаги тарбияланувчилар билан учрашди ва совғалар тақдим қилди. Соат 16:00 да эса Миллий олимпия қўмитасида Роберто Карлос билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг