Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Туризм 18/03/2019 Риту Бери Ўзбекистон туризм брендини тарғиб қилади
Риту Бери Ўзбекистон туризм брендини тарғиб қилади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Хиндистонлик машҳур дизайнер Риту Бери мамлакатда Ўзбекистоннинг сайёҳлик брендини тарғиб қилувчи элчи бўлди. Бу Деҳли шаҳрида ўтган "Ўзбек мусиқа ва мода фестивали" доирасида эълон қилинди. Айтиш керакки, Риту Бери “Мода маликаси”, “Ҳиндистон модасининг биринчи аёли” деб ҳам эътироф этилади. Сабаби, у даслаб мамлакат модасини Париж подиумларида намойиш этган дизайнердир. Мисол учун Риту Бери Николь Кидман, Летиция Каста, Мадхури Диксит каби кўплаб жаҳон киноси юлдузларига либос яратган. Эндиликда у Ўзбекистоннинг узоқ тарихи ва маданиятини тарғиб қилувчи элчига айланди. Дизайнернинг ўзи ҳам бундай ишончдан миннатдор эканлигини билдириб, бу фахрли ишни масъулият билан бажаришини айтиб ўтди. "Ўзбек мусиқа ва мода фестивали"да Риту Бери ўз ижод намуналаридан таркиб топган коллекцияси билан иштирок этди.

Аҳамиятлиси, намойишга чиқарилган либослар ўзбек миллий матоларидан тикилганидир. Шу билан бирга фестивал қатнашчилари «Mursak» ва «Anoratelier» мода уйларининг асосчиси хисобланган дизайнернинг ҳам либослар тўплами гувоҳи бўлдилар. Қолаверса, “Сурхон ” миллий фалклёр гурухининг ҳам чиқишлари намойиш этилди.

Манба: Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг