Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 16/08/2016 Рио-2016: Руслан Нурудинов Олимпиада чемпиони!
Рио-2016: Руслан Нурудинов Олимпиада чемпиони!
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган Олимпиада ўйинларида терма жамоамиз иккинчи олтин медалини қўлга киритди. Бир неча дақиқа аввал ҳамюртимиз Руслан Нурудинов - 105 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Даст кўтаришда 194 килограмм тошни кўтарган вакилимиз силтаб кўтаришда 237 килограмм тошни ўзига бўй сундирди ва икки курашда 431 килограмм натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Эътиборлиси, бу натижа Олимпиада рекорди сифатида тарихда қолмоқда. Ушбу вазн тоифасида қатнашган яна бир вакилимиз Иван Ефремов бешинчи натижани қайд этди.

Рио-2016. Оғир атлетика.
Эркаклар, - 105 кг.

1. Руслан Нурудинов (Ўзбекистон) – 431 кг (194 кг + 237 кг) Олимпиада рекорди
2. Симон Мартиросян (Арманистон) – 417 кг (190 кг + 227 кг)
3. Александр Зайчиков (Қозоғистон) – 416 кг (193 кг + 223 кг) ...
5. Иван Ефремов (Ўзбекистон) – 414 кг (194 кг + 220 кг) ...
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг