Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 20/08/2016 Рио-2016: Фазлиддин Ғоибназаров кумуш медални нақд қилди
Рио-2016: Фазлиддин Ғоибназаров кумуш медални нақд қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган Олимпиада ўйинларида ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров бокс бўйича 64 кг вазн тоифасида ўз иштирокини муваффақиятли давом эттирмоқда.

Ярим финалда боксчимиз россиялик Виталий Дунайцевга қарши рингга чиқди. Қизиқарли кечган жангда вакилимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга йўл олди.

Финалда Фазлиддин Ғоибназаров озарбайжонлик Лоренза Сотомайорга қарши рингга чиқади. Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров Олимпиаданинг кумуш медалини нақд қилди.

Ҳозирда терма жамоамиз ҳисобида 8 та медал бор: 2 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг