Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 22/08/2016 Рио-2016: Бектемир Мелиқўзиев кумуш медаль соҳиби!
Рио-2016: Бектемир Мелиқўзиев кумуш медаль соҳиби!
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Рио–2016 Олимпиада ўйинлари бокс мусобақасининг 75 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев финал жангида кубалик Арлен Лопезга қарши кураш олиб борди.

Анчагина қизғин ва кескин курашларга бой кечган жангда, афсуски, омад кубалик спортчига кулиб боқди. Шунга қарамай, Бектемир Мелиқўзиев Ўзбекистонга иккинчи кумуш медални тақдим қилди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 9 та медаль бор: 2 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг