Валюта курслари 30/07/2025
$1 – 12500.01
UZS – -0.11%
€1 – 14471.26
UZS – -0.89%
₽1 – 151.96
UZS – -2.85%
Қидириш
Спорт 24/07/2025 Рейн-Рур-2025: Ўзбекистон терма жамоаси Универсиадаларда рекорд натижага эришди

Рейн-Рур-2025: Ўзбекистон терма жамоаси Универсиадаларда рекорд натижага эришди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Германияда бўлиб ўтаётган Жаҳон ёзги Универсиадасида Ўзбекистон делегацияси ушбу халқаро талабалар мусобақаларидаги ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.

Ҳозиргина WT таэквондо бўйича жамоавий аралаш дастурдаги финал беллашувлари якунланди. Унда ўзбекистонлик спортчилар ҳал қилувчи баҳсда Миср терма жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлдилар.

Ғолиб жамоа таркибига Диёрахон Азизова, Мадина Мирабзалова, Шоҳжахон Каримбоев ва Нажмиддин Қосимхўжаевлар кириб, юртимизни муносиб тарзда намоён этишди ва Ўзбекистонга тарихий олтин медални тақдим этишди. Бунгача Ўзбекистон терма жамоаси бирорта ҳам Универсиадада учта олтин медални қўлга киритмаган эди.

Шу тариқа, ҳозирги пайтда Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 3 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медали мавжуд.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг