Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Иқтисод 31/03/2019 Республикамизда 2019 йилда 1 млн 490 минг 660 тонна картошка етиштирилади
Республикамизда 2019 йилда 1 млн 490 минг 660 тонна картошка етиштирилади

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (2019 йил 29 март, 259-сон).

Қарорга мувофиқ, 2019 йил учун республикада:

жами 135 минг 641 гектар ерга сабзавот, 60 минг 156 гектар ерга полиз экинлари жойлаштирилади ҳамда 2 млн 875 минг 640 тонна сабзавот, 1 млн 59 минг 240 тонна полиз экинлари етиштирилади;

жами 57 минг 292 гектар боғ-ток қаторлари орасида 853 минг 905 тонна сабзавот, дуккакли ва полиз экинлари етиштирилади;

824 минг 350 гектар ғалладан бўшайдиган майдонга такрорий экин экилади ва жами 10 млн 448 минг 780 тонна маҳсулот, жумладан 789 минг 189 тонна картошка етиштирилади ҳамда ғалладан бўшайдиган ер учун жами 4 млрд 292 млн 707 минг сўм маблағ ажратилади.

Юқоридагиларни жамлаган ҳолда 2019 йилда республикада жами 13 млн 396 минг 437 тонна маҳсулот етиштирилади ва маҳсулотларнинг 1 млн 858 минг 789 тоннаси экспорт қилинади, 7 млн 784 минг 537 тоннаси ички истеъмол учун мўлжалланган.

Жами маҳсулотларнинг 1 млн 490 минг 660 тоннаси картошка бўлиб унинг 1 млн 56 минг 903 тоннаси ички исътемол учун ажратилади.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг