Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Туризм 30/03/2019 Республикадаги меҳмонхоналар сони 966 тага етиб, улардаги ўринлар 43 423 тани ташкил этмоқда
Республикадаги меҳмонхоналар сони 966 тага етиб, улардаги ўринлар 43 423 тани ташкил этмоқда

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Бугунга келиб Ўзбекистондаги хорижий ва маҳаллий сайёҳларга мўлжалланган жойлашув воситалари 966тага етди, яна 138тасида қурилиш ишлари давом этмоқда. Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқимининг кескин ортиб бориши ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари томонидан янги туризм объектларини ташкил этишга туртки бериб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳудудларда жами 2038 ўринли 40 жойлашув воситаси (меҳмонхона) қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Тошкент шаҳрида 451 ўринли - 10та, Бухоро вилоятида 160 ўринли - 6та, Самарқанд вилоятида 108 ўринли - 4та, Хоразм вилоятида 430 ўринли - 9та меҳмонхона фойдаланишга топширилди. Бунинг натижасида бугунги кунда республика бўйлаб жойлаштириш воситалари (меҳмонхона) сони 966тани ташкил этиб, улардаги ўринлар сони 43 423тага етди.

Ҳудудлардан олинган маълумотларга кўра, айни кунларда 14 634 ўринли 138та жойлаштириш воситаси шу жумладан, 13 196 та ўринли 3 ва 4 юлдузли 93та жойлашув воситасини қуриш ишлари давом этмоқда.

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг