Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 18/03/2024 Республикада «Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» ҳуқуқий акция ўтказилмоқда
Республикада «Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» ҳуқуқий акция ўтказилмоқда

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- 18 март куни Адлия вазирлиги томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлигида Давлат хизматларини кўрсатишдаги янгиликлар ҳамда «Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» ҳуқуқий акциясини ўтказиш юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. 

Давлат хизматлари марказлари йўналишида.

Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлари сони доимий ошиб бормоқда. 2023 йил давомида 77 турдаги янги хизматларни кўрсатиш жорий этилиб, ҳозирда жами 337 тага етказилди. 2024 йил давомида эса уларнинг сонини 400 тага етказиш режалаштирилган.

Маълумот учун, 55 турдаги хизматлар бепул кўрсатилади, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга 50 фоиз чегирма қўлланилади.

Марказлар орқали 13,2 млн дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди, шундан 9,3 млн.дан ортиғи (70,8 %) Марказлар орқали, 3,8 млн.дан ортиғи (29,2 %) онлайн тарзда кўрсатилди. 

2018-2023-йиллар давомида эса жами 59 млн.та давлат хизматлари кўрсатилган. 
– Ўртача хизмат кўрсатиш вақти 1 дақиқадан 10 дақиқагача, ўртача кутиш вақти 20 дақиқани ташкил этди. 
– энг кўп кўрсатилган 29 та хизматлар (9 млн.дан ортиқ) “3 қадам” тамойили асосида соддалаштирилиб, сўраладиган маълумотлар 225 тадан 99 тага, ариза юбориш учун сарфланадиган вақт 76 дақиқадан 22 дақиқага қисқартирилди. 2024 йилда барча хизматларни «3 қадам» тамойили асосида соддалаштириш режалаштирилган.
– 48 та давлат хизматларини кўрсатиш жараёнлари соддалаштирилди (BPR). Жорий йилда яна 100 та давлат хизматини кўрсатиш жараёнларини соддалаштирилади.
– 2 турдаги проактив ва 11 турдаги композит хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилди (жами: проактив-4 та, композит-31 та).
– 1 млн 400 мингдан ортиқ фуқаролар «Мобил-ID» тизимида рўйхатдан ўтди ва 2023 йилда ушбу тизим орқали 100 мингга яқин хизматлардан фойдаланилди. 

ДХМ биноларини аҳолига қулай масканга айлантириш борасида.
– Республика бўйича 11 та замонавий ДХМ бинолари қурилиб, жами 189 тага етказилди. (78 таси давлат-хусусий шериклик асосида). Жорий йилда янги биноларни қуриш ишларини тўлиқ якунлаш режалаштирилган.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида хизматларни «осон», «ўрта» ва «мураккаб» тоифаларга ажратган ҳолда кўрсатиш йўлга қўйилди. 2024 йилда 40 та Марказларда ихтисослаштириш жорий этилади.

Реал вақтда 3 000 та камера орқали 208 та ДХМ ва ФҲДЁ бўлимларини кузатиш имконини берувчи «Ситуaцион марказ» фаолияти йўлга қўйилган;
– 14 та Марказлар замонавий инфокиосклар билан таъминланиб, “рақамли хизмат нуқталари” ташкил этилди.

«Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» ҳуқуқий акцияси

Амалга оширилган ишлар натижаси 

Республика миқёсида жами 9 209 та маҳаллаларда хатлов ўтказилиб, 98 192 нафар шахсларда тегишли ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган бўлиб, шундан 88 570 таси ижобиий ҳал этилди, қолган ҳолатлар ўрганиб чиқилмоқда.

Масалан, 
1 261 нафар шахснинг туғилиши қайд этиб берилди;
276 нафар шахснинг туғилишини қайд этиш учун туғилганлик фактини белгилаш юзасидан судга ариза киритилди;
9 450 нафар шахсга туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома берилди яъни ҳужжатини ёқотиб қўйган фуқароларга улар тиклаб берилди;
6 503 та қонуний никоҳдан ўтмасдан бирга яшаётган шахсларнинг никоҳи қайд этилди;
2 593 нафар шахснинг ўлими муддати ўтиб қайд этилди;
639 нафар шахснинг ўлим фактини белгилаш юзасидан судга ариза киритилди;
3 429 нафар шахснинг ўлими ҳақида такрорий гувоҳнома берилди;
7 973 нафар фуқарога ID-карта расмийлаштирилди;
23 274 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди;
12 130 та тадбиркорлик субъектлари қайта рўйхатдан ўтказилди;
17 865 та кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилди; 
93 428 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари

«Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» ҳуқуқий акцияси доирасида 99 510 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, 7 094 маротаба давра суҳбатлари ташкил этилди, 308 маротаба телевидиние, 589 маротаба радио орқали чиқишлар қилинди, 12 672 маротаба ижтимоий тармоқларда контентлар жойлаштирилди, шунингдек 31 244 та бевосита ва 44 528 та уйма-уй юрган ҳолда ҳуқуқий маслаҳатлар берилган, 3 311 та сайёр қабуллар ташкил этилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг