Валюта курслари 05/02/2025
$1 – 12998.91
UZS – 0.11%
€1 – 13439.57
UZS – 1.16%
₽1 – 131.29
UZS – 1.12%
Қидириш
Иқтисод 24/01/2025 “Республика Кўп Тармоқли Агросаноат Биржаси” АЖ лицензияси тўхтатилди

“Республика Кўп Тармоқли Агросаноат Биржаси” АЖ лицензияси тўхтатилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Рақобат қўмитаси товар-хом ашё биржаси фаолиятини лицензияловчи ваколатли орган ҳисобланади.

Қўмита томонидан “Республика кўп тармоқли агросаноат биржаси” АЖ товар-хом ашё биржаси фаолиятини амалга ошириш бўйича белгиланган лицензия талабларига тўлиқ риоя этмаганлиги сабабли Жамиятга биржа фаолияти учун берилган лицензияни вақтинчалик тўхтатиб туриш юзасидан судга даъво аризаси киритилган эди.

Суднинг ҳал қилув қарори билан, Қўмита томонидан “Rеspublikа ko‘p tarmoqli agrosаnoаt birjаsi” АЖга биржа фаолияти учун берилган лицензиянинг амал қилиш муддати олти ой муддатгача тўхтатилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг