Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Андижон вилоятида давом эттирмоқда. Уйма-уй юриб ўрганишлар жараёнида аҳолидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Уларнинг асосий қисми ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда иш жойлари билан таъминлаш масалаларига оид бўлмоқда.
Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида қатор амалий ишлар бажарилди.
Жумладан, аҳолига қўшимча 223 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Ҳудудда газ таъминотини яхшилаш мақсадида Андижон шаҳри «Янги ҳаёт» маҳалласидаги 1 350 та аҳоли хонадонларига табиий газ етказиб берувчи узунлиги 450 метр газ қувури жорий таъмирланиб, тартибга келтириш ишлари амалга оширилди.
Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 52 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиш ишлари бажарилди. Жумладан, Олтинкўл туманида 26 дона, Избоскан туманида 10 дона, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманларида 8 донадан таянч устунлар ўрнатилди.
Ичимлик сувини яхшилаш борасида ҳудудда 1 километрга яқин ичимлик суви тармоғи тортилди. Андижон тумани «Найманобод» маҳалласида жойлашган ичимлик сув қудуғи компрессор орқали тозланиб аҳолига ичимлик сув етказиб берилиши тикланди. Жалақудуқ тумани «Бештол» маҳалласида жойлашган ичимлик сув қудуғидаги насос жорий таъмирланиб ишга туширилди. Пахтаобод тумани «Соҳил» маҳалласида ичимлик сув тармоғини муккамал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Коммунал хўжалиги соҳасини яхшилаш борасида Бўстон тумани «Дўстлик» маҳалласи Мустақиллик кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг фасад қисми ва кириш йўлаклари таъмирлаш ишлари ҳамда ҳаракат датчикли ёритиш чироқлари ва ўриндиқлар ўрнатилди.
Аҳолини соғлиғини мухофаза қилиш масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди. Хусусан, Андижон шаҳрида мақсадли тиббий кўрик ташкил этилиб, кўрик
давомида 364 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, тиббий кўрик жараёнида 218 нафар фуқароларда турли касалликлар аниқланди. Тиббий кўрикларда касаллик аниқланган 202 нафар беморларга амбулатор шароитда даволанишга тавсия берилди, 16 нафар беморларга шаҳар ва вилоят муассасаларида даволанишга муҳтож деб топилиб, даволаниш ва диагностика учун йўлланма берилди. Уй шароитида даволанишга муҳтож 103 нафар беморга бепул дори дармонлар берилди.
Вилоятда тадбиркорликни ривожалантриш, аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида тижорат банклари томонидан 519 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 103,0 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди.
Шунингдек, Жалақудуқ туманида 63 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 5 724 нафар хотин-қизлар «Аёллар дафтари»га киритилган бўлиб, жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига 4 523 нафарига амалий ёрдам кўрсатилган. Жумладан, Олмазор маҳалласида яшовчи, ижтимоий ёрдамга муҳтож, 1-гуруҳ ногирони Турғунова Гулнора Абдуғаффоровнанинг ҳолидан хабар олиниб, унга мурожаатига асосан ногиронлик аравачаси етказиб берилди. Ёки «А.Рахмонов» маҳалласи Шодлик кўчасида яшовчи, 1964 йилда туғилган, 1-гуруҳ ногирони Алимжонова Сожидахон Султоновнага ҳам унинг мурожаатига асосан ногиронлик аравачаси етказиб берилди.
Ишлар давом этмоқда.