Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 октябридаги “Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш ҳамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан ташкил этилаётган мазкур тадбир республикасизнинг барча ҳудудларида мулкчилик шаклидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектларни ва аҳолини жалб қилган ҳолда ташкил этилмоқда.
“Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилаётган тадбир рангли металл парча ва чиқиндиларини ҳосил бўлиши, сақланиши, эҳтиётланиши, ноқонуний муомалага киритилишини олдини олишга хизмат қилади.
Мазкур акция доирасида маҳаллий хокимликлар билан ҳамкорликда мобил шаҳобчалар ташкил этилиб, аҳолига уйидаги чикиндиларни топширишлари учун имконият яратилади. Акцияда аҳоли ўзида мавжуд металл чиқиндиларини нақд пулга топшириш имконияти мавжуд.
Рангли металл куни тадбирлари жорий йилнинг 14 июнига қадар республикамизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтади.
10 апрель куни старт олган мазкур тадбирда бугунги кунга қадар 82,5 тонна металл парчалари ва чиқиндилари йиғилди.