Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 11/03/2019 Республика бўйлаб “яшил хиёбон”лар ташкил этилади
Республика бўйлаб “яшил хиёбон”лар ташкил этилади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали тарқатган маълумотга кўра, жорий йилда республикамизнинг ҳар бир туман марказларида камида 10 гектар майдонда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 15 гектар майдонда “яшил хиёбон”лар ташкил этилиб, унда пиёдалар ва велосипедлар учун йўлакчалар, ўриндиқлар ҳам ташкил этилиши назарда тутилмоқда.

Хабарда айтилишича, ўтган 2018 йилнинг куз мавсумида мамлакат бўйлаб 5,5 млндан ошиқ манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилган бўлса, 2019 йил баҳор мавсумида эса 150 млндан ошиқ манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилиши режалаштирилмоқда.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг