Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 01/05/2018 Режеп Таййип Эрдўғон Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйди
Режеп Таййип Эрдўғон Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмон ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Режеп Таййип Эрдўғон Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига ҳам гулчамбар қўйди.

Буюк давлат арбоби, мустақиллигимиз асосчисининг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди. ЎзА.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг