Валюта курслари 12/03/2025
$1 – 12931.94
UZS – -0.06%
€1 – 14107.45
UZS – 0.37%
₽1 – 150.18
UZS – 3.13%
Қидириш
Спорт 03/03/2025 Red Bull Jump & Freeze 2025: «CO2 Овчилари» муздек сувдаги экстремал сузиш ғолиби бўлди

Red Bull Jump & Freeze 2025: «CO2 Овчилари» муздек сувдаги экстремал сузиш ғолиби бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 1 март куни қишки экстрим ва кўнгилочар тадбирлар ишқибозлари Тошкент вилоятидаги Amirsoy Resort тоғ-чанғи курортида йиғилиб, Red Bull Jump & Freeze мусобақасида иштирок этишди. Бу мусобақа ўзининг ўзига хослиги ва эркин шўнғиш элементлари билан ажралиб турадиган ягона қишки тадбирдир. Бу йилги ғолибликни илк бор “СО2 Овчилари” жамоаси қўлга киритди.

Red Bull Jump & Freeze – бу юракни жунбушга келтирадиган мусобақа бўлиб, унда иштирокчилар қор ётган баландликдан тўғри муздак сув билан тўлдирилган ҳовузга шўнғишади. Бунинг ўзи камдек туюлиши мумкин, аммо энг қизиғи шуки – қатнашчилар буни жамоа билан бирга қўлбола транспорт воситасида амалга оширишлари лозим. Ҳайратомуз сакрашлар, тезлик ва креатив образлар – буларнинг барчаси ҳакамлар томонидан баҳоланади. 2025 йилги мусобақада “СО2 Овчилари” жамоаси ўз ғояси ва ижроси билан ҳам ҳакамлар, ҳам томошабинлар қалбини забт этиб, ғолибликни қўлга киритди:

-“Биз бу тадбирга узоқ тайёрландик, аммо охирги пайтда контсепцияни тўлиқ ўзгартиришга тўғри келди. Шу боис, «болид»ни бир кечада қайта яратдик,” – дейди жамоа капитани Руслан Денисов. “Шунга қарамай, биз ғалаба учун келдик ва иштирокдан чексиз завқ олдик. Барчани қатнашишга чақирамиз ва келаси йили яна бу ерга қайтамиз!”

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг