Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 11/03/2019 Реал сектор корхоналари билан ўтказилган сўров натижалари эълон қилинди
Реал сектор корхоналари билан ўтказилган сўров натижалари эълон қилинди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2018 йилнинг IV чораги якунлари бўйича реал сектор корхоналари билан ўтказилган сўров натижалари мазкур чорак давомида мамлакатда умумий иқтисодий ҳолатнинг яхшиланиши билан боғлиқ тенденцияларнинг сақланиб қолганлигини кўрсатмоқда.

Сўров давомида иқтисодиётнинг реал секторида ишлаб чиқаришнинг янада юқори суръатларда ўсишига тўсқинлик қилаётган омилларнинг сақланиб қолаётганлиги ҳамда корхона ва ташкилотлар молиявий-иқтисодий фаолиятининг айрим кўрсаткичларининг нисбатан пасайганлиги қайд этилган.

Хусусан IV чоракда III чоракка нисбатан:

- иқтисодиётда ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятини юритиш билан боғлиқ хатарларнинг (қийинчиликлар, тўсиқлар, муаммоларнинг) сақланиб қолаётганлигини маълум қилган респондентлар улушининг ошганлиги;

- айрим корхона ва ташкилотларнинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасининг пасайганлиги;

- иш ўринлари сонининг ошганлигини маълум қилган респондентлар улушининг қисқарганлиги;

- мавсумий омиллар таъсирида табиий газ ва электр энергияси таъминоти борасида ҳолатнинг ёмонлашгани кузатилди.

Шу билан бирга, экспорт фаолиятининг ривожланишига тўсқинлик қилаётган омиллар ўрганилганда респондентлар томонидан асосан транспорт харажатларининг юқорилиги, экспорт қилиш билан боғлиқ жараёнларнинг мураккаблиги ҳамда ташқи бозорларда корхона маҳсулотларига талабнинг етарли эмаслиги қайд этилган.

Манба: Марказий банкнинг телеграм канали.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг