Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 18/02/2019 Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди
Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 

Ҳукумат қарори билан Адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди.

Унга мувофиқ, ариза берувчи давлат хизматини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат этади ҳамда марказ ходими томонидан электрон сўровнома тўлдирилади.

Сўровномага қуйидагилар илова қилинади:

ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

хорижий давлат – хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенциянинг (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қатнашчиси ҳудудида фойдаланиладиган расмий ҳужжат.

Давлат хизматини кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи (40 546 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Сўровнома тўлдирилганидан сўнг 10 дақиқада Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига электрон шаклда юборилади. Сўровнома тушганидан сўнг ваколатли орган 5 иш кунида апостиль қўйиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ваколатли орган ҳужжатларни Давлат хизматлари марказига юборади ва марказ 1 соатда ариза берувчини хабардор қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг