Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 18 октябрь кунида Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлар маркази ва Japan International Cooperation Agency (JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Марказ директор ўринбосари Ғ.Холжигитов, JICA дастурлар бўйича лойиҳалар шакллантириш маслаҳатчиси Абе Наоми ва лойиҳалар бўйича етакчи координатор Шарипов Шарифзода қатнашдилар.
Мазкур учрашувнинг асосий мақсади Марказ ва JICA ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва янги ҳамкорлик йўналишларини йўлга қўйишдан иборат эди.
Учрашув давомида томонлар ўзаро билимлар алмашинуви, ходимларнинг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш ва япон ҳамда маҳаллий экспертлар билан ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш борасида келишиб олдилар.