Валюта курслари 08/11/2024
$1 – 12809.05
UZS – 0.17%
€1 – 13765.89
UZS – 0.09%
₽1 – 130.56
UZS – 0.22%
Қидириш
Иқтисод 18/04/2016 Рақобат қўмитасида Ernst&Young Advisory co., Ltd билан учрашув бўлиб ўтди
Рақобат қўмитасида Ernst&Young Advisory co., Ltd билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Куни кеча Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида Қўмита раиси Даврон Хидоятовнинг Ernst&Young Advisory co., Ltd (Япония) компанияси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг мақсади – келгусидаги ҳамкорлик ва япон компаниялари инвестицияларини Ўзбекистонга жалб қилиш. Ernst&Young Advisory co., Ltd (Япония) компанияси вакилларининг таъкидлашича, мамлакатимизнинг улкан иқтисодий салоҳияти, замонавий транпорт коммуникациялари, қулай инвестициявий иқлим дунёнинг кўпгина мамлакатлари цингари Япониянинг ҳам Ўзбекистонга нисбатан қизиқишини тобора оширмоқда. Улар компания фаолияти кўлами, истиқболлари ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган хусусийлаштириш жараёнларига инвестицияларни жалб қилиш истиқболлари тўғрисида батафсил маълумотлар бердилар.

Қўмита раҳбарияти томонидан япон томонидан билдирилган тилаклар ижобий қабул қилинди ва учрашув якунида белгиланган йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг