Валюта курслари 20/08/2025
$1 – 12524.92
UZS – 0.22%
€1 – 14630.36
UZS – 0.22%
₽1 – 155.96
UZS – 0.16%
Қидириш
Технологиялар 19/08/2025 Рақамли трансформация рейтингида Божхона қўмитаси 1-ўринни қўлга киритди

Рақамли трансформация рейтингида Божхона қўмитаси 1-ўринни қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ташкилотларда рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш натижаларига кўра, Божхона қўмитаси 97,05 фоиз натижани қайд этиб, 1-ўринни қўлга киритди.

Кейинги ўринларни мос равишда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги эгаллади.

Рейтингда республиканинг умумий ҳисобда 91 та ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур рейтинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 15 июндаги 373-сон қарори билан амалга ошириб келинмоқда.

Ташкилотларда рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш очиқлик ва электрон иштирок, электрон хизматлар, ахборот хавфсизлиги ҳамда фаолиятнинг рақамлашганлиги индекслари асосида амалга оширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг