Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 02/04/2019 “Рақамли Тошкент” лойиҳаси ишга тушади. Хўш, бу нима дегани?
“Raqamli Toshkent” loyihasi ishga tushadi. Xo'sh, bu nima degani?

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ахборот-коммуникация технологиялари замонавий тараққиётнинг асосидир. Барча соҳалар фаолиятига АКТнинг жорий этилиши замонавий талаблар асосида меҳнат қилишга шароит яратади, иш сифати ва самарадорлигини оширади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт миқиёсида АКТни кенг тадбиқ этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу борада хорижий ҳамкорлар билан мустаҳкам алоқалар йўлга қўйилган ва ривожлантирилмоқда, шунингдек, катта лойиҳалар амалга оширилмоқда.

“Рақамли Тошкент” шу йўналишдаги муҳим ғоядир. Уни ҳаётга жорий қилишга соҳанинг етук мутахассислари жалб этилган. Дастурий таъминот бўйича дунёдаги энг илғор АТ компаниялардан бири ҳисобланмиш “EPAM” билан ўзаро яқин ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “EPAM” компаниясининг президенти Аркадий Добкин ва компания директори Андрей Шубадеров билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзаро мулоқот давомида томонлар пойтахтимиздаги технопаркларни ривожалантириш ва бошқа қатор масалаларни муҳокама этишди.

Шунингдек, Тошкентдаги олий таълим муассасасаларида АКТ соҳасида етук мутахассисларни тайёрлаш, бу йўналишда ишлаётган ходимларнинг билим ва малакасини мунтазам ошириб бориш борасида ҳам фикр алмашишди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг