Валюта курслари 27/12/2024
$1 – 12920.48
UZS – -0.06%
€1 – 13436.01
UZS – -0.19%
₽1 – 130.17
UZS – 0.39%
Қидириш
Технологиялар 22/11/2024 Рақамли технологиялар вазирлиги ва KOICA ўртасида ҳамкорлик масалари кўриб чиқилди

Рақамли технологиялар вазирлиги ва KOICA ўртасида ҳамкорлик масалари кўриб чиқилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов ҳамда KOICA директор ўринбосари Мс. Парк билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда рақамли таълимни ривожлантириш, Рақамли технологиялар таълим марказларини (DTEC) янгилаш ва модернизатсия қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, лойиҳа доирасида ҳудудларни Рақамли таълим марказларида компютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника ва инглиз тилини ўқитиш учун талаб этиладиган АКТ жиҳозларини харид қилиш режалаштирилган.

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг асосий вазифаси халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва турли грантлар ва техник ҳамкорлик дастурлари орқали ривожланаётган мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини оширишдан иборат.

Ушбу қўшма ёндашув иккала ташкилотнинг кучли томонларини бирлаштириб, Ўзбекистонда рақамли инклюзия ва барқарор ривожланишга қаратилган муаммоларни ҳал этишдаги умумий мажбуриятини акс эттиради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг