Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Тошкент давлат агар университетида «Qr-book» тизимида ишловчи электрон китоб жавони стендлари ўрнатилди.
«Qr-book» электрон китоб жавони орқали талабалар профессор-ўқитувчилар томонидан тавсия этилган ўқув қўлланма ва дарсликлардан фойдаланиш учун ўз смартфони орқали китобларни электрон нусхасини «QR-kod» орқали юклаб олиб фойдаланишлари мумкин.
Ҳозирда бу тизим университетнинг ҳудудида, яъни ўриндиқлар, дам олиш масканларида 6 та «Qr-book» тизимида ишловчи китоб мутолаа қилиш жойлари ташкил этилмоқда. Шулардан биринчиси, 120 та китобни ўз ичига олган «QR-kod» билан ишловчи китолар жавони Мева-сабзавотчилик ва узумчилик факультети ўқув биносига ўрнатилди.
Университети Инновацион технологиялар асосида махсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш факультети 1- босқич талабалари Саидали Аброр, Диёр Ҳамидов, Аброр Юлдошевлар томонидан татбиқ этилган лойиҳа талабаларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.