Мулоқот чоғида олий даражадаги Ўзбекистон-Қозоғистон алоқалари давомида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи назаридан икки томонлама муносабатлар ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда 2017-2018-йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг нодоимий аъзолигига Қозоғистоннинг сайланиши ҳисобга олинган ҳолда халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги вазирликлараро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Суҳбат давомида турли соҳалардаги Ўзбекистон-Қозоғистон мулоқотини янада чуқурлаштириш, жумладан икки томонлама ҳамкорлик институтлари фаолиятини кучайтиришдан икки давлат ҳам бирдек манфаатдор эканлиги қайд этилди. Муҳокама қилинган барча масалалар бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон позицияларининг яқинлиги ва мувофиқ эканлиги таъкидланди.
Музокараларда Қозоғистон Элчиси Ерик Утембаев иштирок этди.