Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 28/02/2019 Қозоғистонлик бизнесменлар билан ташкил этиладиган мулоқот санаси маълум бўлди
Қозоғистонлик бизнесменлар билан ташкил этиладиган мулоқот санаси маълум бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан мамлакатимизнинг Қозоғистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида 13 март куни икки давлат ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес мулоқот ташкил қилинади.

Палата хабарига кўра, учрашувда мамлакатимиз тадбиркорлик субъектлари билан бир қаторда Қозоғистоннинг қурилиш, озиқ-овқат, ун-дон маҳсулотлари, дори воситалари ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи 45 дан ортиқ хусусий ва давлат корхоналари вакиллари иштирок этади.

Учрашув доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон иқтисодий ҳамкорлиги доирасида қатор келишувлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг