Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қозоғистон қутқарувчилари автобус ишдан чиқиб қолгани сабаб совуқ ҳавода оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатдилар. Бу ҳақда республика ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Эрталаб Қарағанди вилояти Шет тумани яқинида автобус ишламай қолгани ҳақида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар транспорт воситаси ичида 40 нафар йўловчи, жумладан, Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқаролари борлигини аниқлашди.
Йўловчилар эвакуация қилиниб, яқин атрофдаги Ақсу-Аюли қишлоғига етказилди. Яхшики, автобусда бўлганларнинг ҳеч бири жабрланмаган.