Валюта курслари 20/08/2025
$1 – 12524.92
UZS – 0.22%
€1 – 14630.36
UZS – 0.22%
₽1 – 155.96
UZS – 0.16%
Қидириш
Ўзбекистон 19/08/2025 Қозоғистонда аёллар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди

Қозоғистонда аёллар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Аёллар ва оила-демографик сиёсат масалалари бўйича Миллий комиссия аъзолари билан учрашди.

Тадбир давомида Сенат Раиси юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар юзасидан маълумот берди.

Хусусан, сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган 40 тадан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингани, шундан 10 дан ортиғи хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилгани алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга, аёлларнинг бизнес соҳасидаги фаолиятини рағбатлантириш, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш мақсадида Халқ банки тизимида комплекс ёрдам кўрсатиш механизми жорий этилгани қайд этилди. Бу тизим орқали аёл тадбиркорларнинг фаолияти бошланғич босқичидан то мустақил бизнесни юритишгача бўлган жараёнда қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.

Учрашувда кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, гендер тенглик, оила ва жамиятда аёлларнинг ролини янада кучайтириш бўйича фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг