Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 07/04/2019 Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши котиби Юнусобод тумани 7-ички ишлар бўлимида бўлди
Qozog'iston Xavfsizlik kengashi kotibi Yunusobod tumani 7-ichki ishlar bo'limida bo'ldi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Қозоғистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси – Хавфсизлик кенгаши котиби Калмуханбет Касимовнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида, у ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов Юнусобод тумани 7-ички ишлар бўлимига ташриф буюришди. Меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Р. Джураев ҳамроҳ бўлишди.

К. Қосимовга республика ички ишлар органлари тизимида ва Тошкент шаҳар ИИББда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида, пойтахтнинг ҳар бир туманида 4 тадан 9 тагача ички ишлар бўлимлари ташкил этилаётгани ҳақида, ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва жамоатчилик кучлари билан суткалик патруллаш тизими йўлга қўйилаётгани ҳақида сўзлаб берилди. Қайд этилдики, 7-ички ишлар бўлимида Президент томонидан тайинланган принциплар мужассам бўлди: аҳоли учун очиқлик, суткалик хизмат, фуқароларга тезкор ёрдам кўрсатиш имкониятлари. Бунинг учун бу ерда ёнғин хавфсизлик хизмати, “тез ёрдам”, Тошкент шаҳар ҳокимияти қошидаги қутқариш хизмати, маиший хизматлар, Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлими мужассамдир. Меҳмонни 7-ички ишлар бўлимида яратилган шароитлар жуда қизиқтириб қўйишди, бу ерда паспорт хизмати вакиллари ҳам, психологлар ҳам, қийин аҳволда қолган аёлларга ёрдам кўрсатувчи инспекторлар ҳам хизмат олиб боришар, бўлим инновацион технологиялар билан ва профилактика инспекторлари учун махсус смартфонлар билан жиҳозланган эди. Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши котибини 7-ички ишлар бўлимида яратилган шароитлар ва республика, ИИВ ҳамда пойтахт ИИББ раҳбарияти томонидан ҳар бир инсон ички ишлар ходими тимсолида ўз ҳуқуқларининг ҳимоячисини кўриши бўйича амалга оширилаётган чоралар қойил қолдирадиган даражада эканини қайд этди.  

Манба: Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси расмий сайти.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг