Валюта курслари 30/01/2025
$1 – 12968.34
UZS – -0.05%
€1 – 13492.26
UZS – -0.36%
₽1 – 132.32
UZS – -0.56%
Қидириш
Дунё 29/01/2025 Қозоғистон бензин ва дизель ёқилғисини экспорт қилишни тақиқлади

Қозоғистон бензин ва дизель ёқилғисини экспорт қилишни тақиқлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 29 январдан бошлаб Қозоғистон темир йўл транспорти орқали бензин ва дизель ёқилғисини экспорт қилишга тақиқ жорий этди.

Энергетика вазирлиги ушбу қарор мамлакат ички бозорида ёқилғи маҳсулотлари танқислигининг олдини олиш мақсадида қабул қилинганини маълум қилди.

Шу билан бирга, айрим ҳолатлар учун истиснолар белгиланди. Жумладан, қуйидаги ҳолларда ёқилғи экспорт қилишга рухсат берилади: мойлаш материаллари, завод-ишлаб чиқарувчи томонидан транспорт воситалари учун кўзда тутилган ёқилғи бакларидаги ёқилғи, илмий-тадқиқот ишлари учун мўлжалланган авиаёқилғи ва гуманитар ёрдам доирасида экспорт қилинадиган айрим турдаги нефть маҳсулотлари.

Бундан ташқари, бензинни тасдиқланган етказиб бериш режалари асосида экспорт қилиш, шунингдек, табиий офатларнинг оқибатларини бартараф этиш ёки гуманитар ёрдам доирасида нефт маҳсулотларини олиб чиқиш мумкин бўлади.

Темир йўл транспорти орқали нефт маҳсулотларини экспорт қилиш тақиқлари 2025 йил 1 февралдан 29 мартгача амал қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг