Валюта курслари 24/12/2024
$1 – 12902.00
UZS – 0.07%
€1 – 13428.40
UZS – 0.31%
₽1 – 127.60
UZS – 1.3%
Қидириш
Иқтисод 17/05/2016 Қорақалпоғистонда балиқчилик ривожлантирилади
Қорақалпоғистонда балиқчилик ривожлантирилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2016-йил 6-май куни «Қорақалпоғистон Республикаси балиқчилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини қабул қилди.

Қарорга мувофиқ, Мўйноқ туманида туман ҳокимияти қошида «Мўйноқ аква саноат» ДУК барпо этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ «Жалтирбас» (17280 га), «Судочье» (19000 га) ва «Рибачье» (3000 га) табиий сув ҳавзалари доимий фойдаланиш учун янги ташкил этилган корхона ихтиёрига берилган.

«Мўйноқ аква саноат» давлат унитар корхонаси зиммасига:

- балиқ чавоқларини етиштириш бўйича балиқ питомниклари ва инкубация цехлари барпо этиш;

- балиқларни қафасда етиштириш технологияларини жорий этиш;

- ҳаваскор ҳамда спорт балиқчилиги ва балиқчилик саёҳатини ривожлантириш вазифалари юклатилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг