Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан республикамизга сифати кафолатланмаган маҳсулотларни ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош қилинди.
“Термиз” ТИФ божхона постига кириб келган поезд вагонларидаги юклар ҳужжатларда кўрсатилган юкларга мувофиқлигини текшириш мақсадида белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, ҳужжатда кўрсатилган 977 дона қоплардаги “пакет пластмас” товарларидан ташқари умумий қиймати 19 миллион сўмлик жами 541 дона парфюмерия товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат бўйича божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Манба: Давлат божхона қўмитаси.