Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторинг натижасида реклама қонунчилиги бузилиш ҳолати аниқланди.
Жумладан, “MO‘JIZA HONEYMOON” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот рекламасида беморлар шифо топаётганлиги кўрсатилганлиги дори воситалари ҳисобланиб, даволаш хоссаларига эга деган таассуротни уйғотиб, уларни қўллаш натижасида одамлар даволанганлигига, уларни аҳволи яхшиланганлигига доир муаййан ҳолларга ҳаволаларни ўз ичига олганлиги аниқланди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “MO‘JIZA HONEYMOON” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, молиявий жарима қўллаш хақида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.