Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 09/03/2019 Қўқон давлат педагогика институти ва Корабюк университети ҳамкорликни бошлади
Қўқон давлат педагогика институти ва Корабюк университети ҳамкорликни бошлади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Қўқон давлат педагогика институти Туркия университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу бўйича олигоҳ ректори Азиз Эминов бошчилигидаги делегация шу йилнинг 2-9 март кунлари Туркия давлатига хизмат сафари давомида келишувга эришди.

Қўқон давлат педагогика институти ва Корабюк университети ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандуми доирасида талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашуви амалга оширилади, биргаликда халқаро илмий конференциялар ўтказилиб, илмий тадқиқотлар олиб борилади.

Институт ректори Азиз Эминов Туркия университети таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашиб, юртимиз олий таълим тизимидаги ўзгаришлар билан таништирди ҳамда уларни институтда бирга ишлашга таклиф қилиб, талабгорларга барча зарур шароитлар яратиб беришга сўз берди.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг