Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Дунё 31/03/2019 Қизил ярим ой Мозамбикка ёрдам кўрсатди
Қизил ярим ой Мозамбикка ёрдам кўрсатди

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Туркиянинг Қизил ярим ой жамияти Иорданиянинг Пера шаҳрида Идай бўронидан зарар кўрган бир қатор оилаларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди. Ташкилот минтақада бўрондан зарар кўрган 66 оилага 15 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатган.

Гуманитар ёрдам таркибида ун, ёғ, макарон, гуруч, консервалар, туз, шакар ва тозалик учун керакли воситалар бўлган. Мозамбик ҳукумати Пера шаҳрини тошқиндан энг кўп зарар кўрган шаҳарлардан бири деб эълон қилди.

БМТ маълумотларига кўра, мазкур табиий офатда 400 киши ҳаётдан кўз юмган ва 2250 киши жароҳатланган.

Манба: azon.uz

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг