Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Иқтисод 16/12/2023 Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкаларидан қандай фойдаланилаяпти?
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкаларидан қандай фойдаланилаяпти?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкаларидан фойдаланиш турлари бўйича сотувлар ҳажмини таҳлил қилди. 

Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар мулк ва ижара (тадбиркорлик ва кўп қаватли уй-жой қуриш учун) ҳуқуқи асосида аукцион савдоларига қўйилмоқда.

Республика бўйича 2023-йилнинг январ-октябрь ойларида “YERELEKTRON ААТ орқали аукцион савдоларига 720,6 га ер (20,3 минг лот) мулк ҳуқуқи асосида, 3561 га ер (44 минг лот) эса ижара ҳуқуқи асосида қўйилган. 

Ушбу аукцион савдоларига қўйилган ерларнинг ҳажми 2023-йил октябрь ойида йил бошидагига нисбатан 12,7 маротаба, лотлар сони эса 6,8 маротаба ортган.

Таҳлил даврида мулк ҳуқуқи асосида сотилган ерларнинг ҳажми 15 баробар (13,5 гектардан 202,4 гектарга), лотлар сони 12,3 баробар ортган. 

Ижара ҳуқуқи асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун сотилган ерларнинг ҳажми 12,9 баробар, лотлар сони 5,4 баробар ортган. Ерларнинг ижара ҳуқуқи асосида савдога чиқарилиши тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишига, шу жумладан, янги иш ўринларининг яратилиши орқали аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилади ҳамда ҳудудларда иқтисодий фаолиятнинг жадаллашувига олиб келади.

Кўп қаватли уй-жой қуриш учун сотилган ерларнинг ҳажми 6,8 баробар (9,4 гектардан 64,4 гектарга), лотлар сони 4,9 баробар ортган. Бу ҳолатлар ердан фойдаланувчиларда ерга эгалик қилиш манфаати юқори эканлигини кўрсатади.

Кўп қаватли уй-жой қуриш учун сотилган ерларнинг ҳажми ортиши эса аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш учун хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, ер участкаларининг барча турлари бўйича сотиш ҳажмининг ўсиши маҳаллий бюджетда тушумларни оширади ва бу маблағлар маҳаллий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда шаҳарсозлик ишларини такомиллаштиришга хизмат қилади. 

Жумладан, 2023-йилнинг январ-октябрь ойларида аукцион савдоларида ер майдонлари ҳажмининг ортиши натижасида маҳаллий бюджетга 994 млрд. сўмлик тушум қилинган. 

Ушбу маблағларни қуйидаги мақсадлар учун йўналтириш назарда тутилган:

«Янги Ўзбекистон», давлат уй-жой дастурларидаги массивларни ташқи муҳандислик-коммуникациялари билан таъминлаш;

аҳоли пунктлари бош режалари, ҳудудларнинг маъмурий-режалаштирув топшириқлари ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарни компенсация қилишга сарфланади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг