Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Иқтисод 09/02/2023 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар реестри нима учун керак?
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар реестри нима учун керак?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг реестрини тузиш бўйича хорижий тажрибани ўрганди.

Қаттиқ совуқ туфайли жорий йил Ўзбекистонда бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг сезиларли даражада ошиши билан бошланди. Ёқилғи-энергетика комплекси, логистика ва маҳсулотларни ташиш тизимида узилишлар кузатилди. Совуқ, айниқса пиёз нархига кучли таъсир қилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, икки ҳафта ичида сариқ пиёз нархи унинг сифатига қараб 16,7% дан 66,7% гача ошган.

Иқлим ўзгаришлари оқибати йилдан-йилга кучлироқ сезилиб, табиатдаги аномал ҳодисалар тез-тез рўй бермоқда. Буларнинг барчаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ушбу маҳсулотлар бозорини янада беқарор қилмоқда.

Шунинг учун айни дамда саноатдаги ишлаб чиқариш ва маркетинг занжирининг барча даражаларида хавф-хатарларни қандай камайтириш ва жаҳон бозори конъюнктурасига қараб, ишлаб чиқаришни мувозанатлаштириш ҳақида ўйлаш зарур.

Масалани ҳал этишнинг чораларидан бири бу соҳани рақамлаштириш бўлиб, у ҳудудлардан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига оид ишончли статистик маълумотларни тўплаш, шунингдек, турли тоифадаги қизиқувчиларнинг манфаатини инобатга олган ҳолда, улардан бемалол фойдаланишни назарда тутади.

Электрон қишлоқ хўжалиги платформаларини яратишда алоҳида мамлакатлар тажрибасини кўриб чиқамиз.

Озарбайжон. Электрон қишлоқ хўжалиги ахборот тизимини (EKTIS) ривожлантириш 2015-йилда бошланган. Тизим ер участкаларини идентификация қилиш, фермер хўжаликлари реестри ва субсидиялар олиш жараёнини қўллаб-қувватлашни ўз ичига олган 7 та кичик модулдан иборат. Озарбайжон бўйлаб 500 мингга яқин фермер EKTIS тизимида рўйхатга олинган.

Туркия. Фермер хўжаликларини ҳисобга олиш бўйича маълумотлар тизими (Farm Accountancy Data Network (FADN)) биринчи марта Туркияда 2007-йилда ишга туширилган. Биринчи босқичда тизимга тажриба тариқасида танлаб олинган 9 та провинциядаги 350 нафар фермер билан ҳаётга татбиқ этилди. 2014-йилда FADN қамраб олган провинциялар сони 54 тага кўпайтирилди ва фақат 2018-йилга келиб, Farm Accountancy Data Network барча 81 та провинцияга кенгайтирилди ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва рўйхатга олиш тизимига интеграция қилинди.

Молдова. Республикада бир қанча ахборот тизимлари ишга туширилди. Жумладан: Қишлоқ хўжалигининг рақамли реестри агросаноат тармоғидаги хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти тўғрисидаги тезкор маълумотлардан фойдаланишни таъминлаш ва уларга “ягона дарича” тамойили бўйича давлат хизматларини, шу жумладан, онлайн тартибда кўрсатишни осонлаштириш; Жониворларнинг давлат реестри; Қишлоқ хўжалиги ва йиғим-терим ишлари бўйича тезкор маълумотларни кузатиш ва тўплашда фойдаланилувчи AGROMAIA ва ҳоказо.

Хулоса: Бундай платформаларни яратиш жуда машаққатли ва маълум бир молиявий маблағни талаб қилади, аммо уларнинг ишлашидан олинган фойда барча харажатларни қоплайди. Улар микроиқтисодий маълумотларнинг ягона ишончли манбаи бўлиб, маълумотлар асосида қишлоқ хўжалигидаги асосий тенденцияларни таҳлил қилиш, агротармоқ ва озиқ-овқат сиёсатига доир турли чораларнинг таъсирини баҳолаш, соҳадаги жараёнлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ҳисоблаш ва

аграр секторнинг келажакдаги ривожланишини прогноз қилиш мумкин.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг