Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) нинг янги минтақавий лойиҳаси 13 март куни Тошкентда "Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича миллий стратегияни ишлаб чиқишда кўмаклашиш" лойиҳаси тақдим этилди. Ўзбекистонда лойиҳа ФАО ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги экспорти Ўзбекистон учун, шунингдек минтақадаги бошқа мамлакатлар учун муҳим даромад манбасидир. Қишлоқ хўжалиги аҳолининг даромад манбаларидан бири бўлиб қолмоқда ва ривожланган қишлоқ хўжалиги сектори иқтисодий ва ижтимоий барқарорлик учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Қишлоқ хўжалиги соҳасининг экспорт салоҳиятининг сезиларли даражада ўсиши 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг устувор йўналишларидан бири сифатида кўрсатилган. ФАО Техник Ҳамкорлик Дастурининг янги лойиҳаси Ҳукуматнинг айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ривожлантириш бўйича миллий стратегияни тайёрлашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
"Ушбу лойиҳа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини экспорт қилиш бўйича миллий стратегияни шакллантиришга тизимли ёрдам беради, шунингдек, республикамиз қишлоқ хўжалиги сиёсати соҳасидаги мақсадлардан бирига эришиш учун бирламчи ҳисса қўшади, деб умид қиламиз",- деди Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари шуҳрат Тешаэв.
Ўтган йиллар давомида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ФАО билан биргаликда органик қишлоқ хўжалиги, ўсимликларни ҳимоя қилиш, ресурс тежовчи технологиялар ёрдамида фермерлик ва уруғчиликни ривожлантириш бўйича дастурларни муваффақиятли жорий этди. Янги лойиҳа Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқи бозорга чиқаришнинг самарали механизмларини яратишга хизмат қилиши керак, деди вазир биринчи ўринбосари.
Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги экспортини кенгайтириш учун эчимини топадиган асосий масалалар - транспорт, логистика, сақлаш, юқори сифатли озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдир.
"Ўзбекистоннинг денгизга чиқиши чегараланган, натижада маҳсулотларни бошқа мамлакатларга этказиб бериш харажатлари ошади", деди Марказий Осиё ФАО Минтақавий бюросининг катта маслаҳатчиси доктор Сумитр Брока. - Яна бир масала - тез айнийдиган маҳсулотларимизни сақлаш ва логистика жараёни учун зарур бо’лган совуқ занжирнинг ривожлантиришдир".
"Ниҳоят, ривожланган мамлакатларга - Ғарбий Эвропа, Хитой, Япония ва бошқа мамлакатларга экспорт қилишда, маҳсулот сифати ва келиб чиқишига алоҳида жиддий эътибор берадиган йирик супермаркет занжирлари билан ишлаш учун кузатиш тизимини яратиш керак, деди у.
Янги лойиҳа Ҳукумат ва хусусий секторни талаб даражасида потенциал экспорт бозорларини таҳлил қилиш ва уларга киришни тартибга солиш (тариф ва нофаол тўсиқларни бартараф этиш), шунингдек, ишлаб чиқариш, таъминот занжири ва экспорт салоҳиятини баҳолаш орқали қишлоқ хўжалиги экспортини ошириш мақсадларига эришишда қўллаб-қувватлашга қаратилган. Таҳлиллар натижаларига кўра, экспортни ривожлантириш бўйича миллий стратегия лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳада иккита танланган маҳсулот ва ҳар бири учун бир қанча потенциал бозорлар кўриб чиқилади. Маҳсулотлар мамлакат эҳтиёжларига ва кичик фермерларни самарали жалб қилиш имкониятига асосланган ҳолда танланади.
1945 йилда ташкил этилган ФАО ташкилоти бугунги кунда 197 аъзо давлатни ўз ичига олади ва 130 дан ортиқ мамлакатларда фаолият юритади. ФАОнинг мақсади озиқ-овқат хавфсизлигини ва аҳолининг юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш имкониятини таъминлашдир.
2014 йилда ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси очилди. 2022 йилгача ҳамкорлик режасига биноан ФАО бир неча устувор йўналишларда Ўзбекистон Ҳукуматига ёрдам кўрсатади: жумладан қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа давлат ташкилотларга институционал ва стратегик ёрдам; қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, бозорга кириш занжирлари ва барқарор табиий ресурсларни бошқариш, иқлим ўзгариши ва биохилма-хиллик.