Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Молия 23/08/2016 “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ соф активлари 5 122,9 млрд. сўмга етди
“Қишлоқ қурилиш банк” АТБ соф активлари 5 122,9 млрд. сўмга етди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 1-август ҳолатига банкнинг соф активлари 5 122,9 млрд. сўмга етди.

Банкдан маълум қилишларича, банкнинг капитали 464,3 млрд. сўмни, кредит портфели эса 4 404,6 млрд. сўмни ташкил қилди.

Жорий йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб‑қувватлаш мақсадида банк томонидан ажратилган кредитлар 517,6 млрд. сўмни ташкил этди. Шу даврда аҳолининг фаол қисмига ўз бизнесини ташкил этишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 152,0 млрд. сўмлик микрокредитлар ажратилди.

Банк томонидан рақобатбардош, юқори сифатли озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ва турларини кўпайтиришни рағбатлантириш, ички истеъмол бозорини истеъмол товарлари билан бойитиш, тайёр товарлар ишлаб чиқарувчи янги, маҳаллий корхоналарни ташкил этиш ҳамда мавжудларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш мақсадида мижозларга ажратилган кредитлар 212,4 млрд. сўмни ташкил этди.

Банк республикамизнинг қишлоқ жойларида сервис хизматларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Мазкур мақсадларга жорий йилнинг 7 ойи давомида 47,1 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятлари билан боғлиқ лойиҳаларини молиялаштириш банкнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Жорий йилнинг 7 ойи мобайнида касб-ҳунар коллежи битирувчиларига 13,1 млрд. сўм миқдорида имтиёзли микрокредитлар берилди.

Шунингдек, бу даврда хотин-қизларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркор аёллар раҳбарлик қилаётган хўжалик субъектларига 76,4 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларига, оилавий тадбиркорлар ҳамда касаначиликка 26,3 млрд. сўмлик микрокредитлар ажратилди.

Жорий йилда ҳам банк инвестициявий лойиҳаларни молиялаштиришда фаол иштирок этмоқда. Этти ой давомида инвестиция мақсадларига жами 963,4 млрд. сўм миқдорида узоқ муддатли кредитлар ажратилди. Бунинг 173,8 млрд. сўмини иқтисодиётнинг реал секторини қўллаб-қувватлаш учун ажратилган инвестиция кредитлари ташкил этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг