Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қирғизистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари, милиция генерал-майори Октябрь Урманбетов раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Ташриф доирасида делегация Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев ва тегишли хизмат раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Қирғизистонлик меҳмонлар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати фаолияти билан танишиб, замонавий технологиялар ва иш услубларини юқори баҳоладилар.
Меҳмонлар Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасига ташриф буюриб, у ерда киберхавфсизлик маркази, aхборот-мультимедиа маркази, ягона тезкор бошқарув маркази ва тарих музейи билан танишди. Ташриф Ўзбекистон ички ишлар тизими фаолияти билан атрофлича танишиш имконини берди.
Қирғизистон делегацияси Ўзбекистонда хавфсизлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ютуқларга ижобий баҳо берди. Ташриф давом этмоқда.