Валюта курслари 11/03/2025
$1 – 12940.11
UZS – 0.17%
€1 – 14055.55
UZS – 0.74%
₽1 – 145.62
UZS – 0.67%
Қидириш
Иқтисод 09/03/2025 Қирғизистон Ўзбекистон билан боғловчи янги темир йўл қуришни режалаштирмоқда

Қирғизистон Ўзбекистон билан боғловчи янги темир йўл қуришни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қирғизистон Ўзбекистон билан боғлайдиган трансмиллий темир йўл қурилиш лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Қирғизистоннинг 2030 йилгача бўлган Миллий ривожлантириш дастурига мувофиқ, Боткен – Қўқон (Ўзбекистон) темир йўл йўналишини барпо этиш режалаштирилган.

Лойиҳанинг асосий мақсади янги иш ўринлари яратиш ва икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш ҳисобланади. Бироқ, ҳозирча қурилиш тафсилотлари ва амалга ошириш муддатлари ҳақида расмий маълумотлар эълон қилинмаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг