Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 19/07/2018 Қирғизистон аёллар ассоциацияси Ўзбекистон ИИВ таркибидаги ишчи гуруҳ билан учрашди
Қирғизистон аёллар ассоциацияси Ўзбекистон ИИВ таркибидаги ишчи гуруҳ билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил 18 июль куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси биносида Қирғизистон хотин-қизлар хавфсизлиги, ҳуқуқ ва тартибот соҳасида фаолият олиб борувчи аёллар ассоциацияси делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таркибидаги хотин-қизлар масалалари бўйича шуғулланувчи ишчи гуруҳи билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ҳар икки томон давлатнинг ҳуқуқ-тартибот соҳасида фаолият олиб борувчи аёллар ва уларга кўрсатилаётган имкониятлар ҳақида сўз борди. Шунингдек, учрашувда аёллар тенглиги масаласи, уларнинг ҳуқуқ ва муҳофазасига оид долзарб масалаларда фикр алмашинуви бўлиб ўтди.

Қирғизистон делегациясининг таркиби собиқ милиция ходимлари ва захирадаги полковниклардан иборатлиги ушбу учрашувнинг аҳамияти ва муҳимлигини янада оширди. Куни кеча Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва Қирғизистон хотин-қизлар хавфсизлиги, ҳуқуқ ва тартибот соҳасида фаолият олиб борувчи аёллар ассоциацияси ўртасида имзоланган ўзаро англашув Меморандуми, давлатларимиз орасида ҳамкорликнинг янги йўналишларини ҳам аниқлаб берди, десак муболаға бўлмайди.

Томонлар келгусидаги ҳамкорликда амалга ошириладиган йўналишлар бўйича келишиб олишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг