Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 28/03/2019 Қайси метро бекатларида Wi-Fi тизими борлигини биласизми?
Қайси метро бекатларида Wi-Fi тизими борлигини биласизми?

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Тошкент метрополитенининг барча бекатларида электрон тўловлар жорий этилади. Синов тариқасида “Бодомзор” ва “Мустақиллик майдони” бекатларида жорий қилинган электрон тўловлар тизими бошқа бекатларда ҳам кенг жорий қилинади.

Унда замонавий автоматлаштирилган тўлов тизими, яъни NFC дастурини ўрнатиш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳага кўра, уяли алоқада мавжуд бўлган ҳисоблардан ҳам тўловларни амалга ошириш мумкин бўлади.

Метро бекатларида бепул, тезлиги 512 Кбит/с бўлган Wi-Fi ўрнатилган (ички ресурсида). Ҳозирги кунда “Алишер Навойи” ва “Пахтакор” бекатларида ушбу тизим самарали фаолият кўрсатмоқда. Мазкур хизматдан ҳар қандай Ўзбекистон уяли алоқа оператори абонентлари бўлган йўловчилар авторизациядан ўтгандан кейин (СМС-коди орқали) фойдаланиши мумкин.

Айни пайтда пойтахтимиздаги барча метро бекатларида Интернетга бепул Wi-Fi  технологияси орқали уланишни кенгайтириш бўйича ишлар босқичма-босқич олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳа “Independent Telecom innovations” IT-компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Манба: “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг