Қашқадарёда ГҚШда рўй берган портлашдан сўнг жиноят иши қўзғатилди: тўрт киши ҳалок бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани туманида жойлашган газ қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш ва ундан кейин келиб чиққан ёнғин оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Шу муносабат билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-моддаси (хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 259-моддаси (ёнгин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича олиб борилмоқда.
Туман ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, жабрланувчиларга моддий ёрдам кўрсатилган.
Ҳалок бўлган шахсларнинг яқин қариндошларига 100 миллион сўм миқдорида компенсация тўланган. Жароҳат олган ва ҳозирда даволанаётган фуқароларга 50 миллион сўмдан тўлов амалга оширилган.