Ўзбекистон15/08/2017Қашқадарё вилоятида газ чақнаши содир бўлди
Қашқадарё вилоятида газ чақнаши содир бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Жорий йилнинг 15 август куни тахминан соат 00:25 ларда Қарши туманидаги «Жанубгаз» АЖ га қарашли ёпиқ автогараж ҳудудидаги “Қарши-Бишкент” автомобиль йўлининг 6-7 км орасида “МАN” русумли суюлтирилган газ (пропан) ташувчи автомобилдан “ЗИЛ-130” русумли суюлтирилган газ (пропан) ташувчи автомобилга суюлтирилган газ тўлдириш вақтида чақнаш содир бўлган. Натижада, “ЗИЛ-130” русумли юк автомобиль ҳайдовчисининг ёрдамчиси тан жароҳати олган. Ҳозирда, жабрланган фуқаро Қарши шаҳридаги Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига ётқизилган.