Валюта курслари 04/01/2025
$1 – 12915.18
UZS – 0.08%
€1 – 13291.01
UZS – -1.13%
₽1 – 115.31
UZS – -8.85%
Қидириш
Иқтисод 01/01/2025 Қарзи бор тадбиркорлар электр энергиясидан узиб қўймаслик режалаштирилмоқда

Қарзи бор тадбиркорлар электр энергиясидан узиб қўймаслик режалаштирилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда тадбиркорларнинг қарздорлиги ҳолатида электр энергиясидан узиб қўйиш амалиётини бекор қилиш режалаштирилмоқда.

Бундай ташаббус Президентнинг «Тадбиркорлар учун тенг шароитлар яратиш ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони доирасида ишлаб чиқилган «йўл харитаси»да белгиланган.

Ҳужжатда электр энергиясидан самарасиз фойдаланиш учун молиявий ва маъмурий жавобгарлик механизмларини қайта кўриб чиқиш кўзда тутилган. Хусусан, биноларни ёритиш билан боғлиқ масалаларда ресурсларни беҳуда сарфлаш тушунчаси ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари ҳисобга олинади.

Асосий янгилик сифатида электр энергиясини узиб қўйиш ўрнига қарзни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этиш таклифи илгари сурилди.

Мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш билан Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш устидан назорат инспекцияси, Бизнес-омбудсман ва Савдо-саноат палатаси шуғулланади.

Ҳужжат бўйича ишларни 2025 йил март ойига қадар якунлаш режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг