Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 06/03/2024 Қандай омиллар мактаблардаги инфратузилма ва таълим сифатига таъсир этмоқда?
Қандай омиллар мактаблардаги инфратузилма ва таълим сифатига таъсир этмоқда?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистон мактабларидаги инфратузилма ва таълим сифатига таъсир этувчи омилларни аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказди. 

Тадқиқот натижасига кўра, мамлакатимизда таълим сифатига салбий таъсир кўрсатаётган бир қатор омиллар мавжудлиги аниқланди. Булар:

1. Умумтаълим тизимига сарфланаётган давлат бюджети харажатлари номутаносиб тақсимланган.

2. Битта ўқувчи ўрнига 1,2 нафар ўқувчи тўғри келмоқда.

3. Иккинчи ва учинчи сменада ўқийдиган ўқувчилар сони 2,1 миллион нафардан ошиқ бўлиб, улар жами ўқувчиларнинг 33 фоизини ташкил этади.

4. Мактабларнинг бор-йўғи 30 фоизи канализация тизимига уланган.

5. Мактабларнинг 16 фоизга яқини капитал таъмирлашга муҳтож, 4,6 фоизи эса умуман яроқсиз ҳолатда. 

6. Умумтаълим мактабларида ҳар бир ўқувчига 0,03 та, қишлоқ жойларда эса 0,04 та компьютер тўғри келади. Ушбу кўрсаткич дунё мамлакатлари билан солиштирганда анча паст. Масалан, Қозоғистонда ҳар бир ўқувчига 0,72 та, Озарбайжонда 0,55 та, Беларусда 0,55 та, Туркияда 0,25 та, умумий ИҲТТ мамлакатларида эса 0,85 та компьютер тўғри келади.

7. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўқитувчилар юкламаси юқори.

8. Республика мактабларида чет тили,
технология ва информацион технологиялар фанларидан ўқитувчилар етишмайди.

9. Ўқитувчилар орасида аттестациядан ўта олмаслик кўрсаткичи юқори ва фанлар бўйича халқаро сертификатга эга бўлганлар сони кам.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг