Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 05/12/2016 Путин Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалаба билан қутлади
Путин Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалаба билан қутлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россия Президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти сайловидаги ғалаба билан қутлади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар беради.

Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев телефон орқали суҳбатлашишди ва суҳбат чоғида РФ раҳбари Мирзиёевни қутлади.

“Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти учун сайловдаги яққол ғалабаси билан қутлади”, - дейилади Кремль хабарида.

Россия Президенти Шавкат Мирзиёевни яққол ғалаба билан қутлади, ҳамда янги лавозимдаги фаолиятига омадлар тилади.

Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон-Россия алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори эканликларини таслашди.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни расмий ташриф билан Россияга келишга таклиф қилди. Мирзиёев мазкур таклифни бажонидил қабул қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг