Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев телефон орқали суҳбатлашишди ва суҳбат чоғида РФ раҳбари Мирзиёевни қутлади.
“Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти учун сайловдаги яққол ғалабаси билан қутлади”, - дейилади Кремль хабарида.
Россия Президенти Шавкат Мирзиёевни яққол ғалаба билан қутлади, ҳамда янги лавозимдаги фаолиятига омадлар тилади.
Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон-Россия алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори эканликларини таслашди.
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни расмий ташриф билан Россияга келишга таклиф қилди. Мирзиёев мазкур таклифни бажонидил қабул қилди.